Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

277-БОБ САЙЙИДУЛ ИСТИҒФОР

617. Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Истиғфорнинг саййиди шудир: Аллоҳим! Сен Роббимсан! Сендан ўзга илоҳи маъбуд йўқ. Сен мени яратдинг ва мен Сенинг бандангман. Мен имконим борича Сенинг аҳдингда ва ваъдангдаман. Неъматингни эътироф қиламан. Гуноҳларимни эътироф қиламан. Бас мени мағфират қилгин. Чунки Сендан ўзга ҳеч ким гуноҳларни мағфират қилмас. Сендан ўзим қилган нарсалар ёмонлигидан паноҳ тилайман.

Агар кеч кирганда айса ва шу кечаси вафот этса, жаннатга киради ёки аҳли жаннатдан бўлади. Агар тонг отганда айтса, шу куни вафот этса, жаннатга киради», дедилар».

618. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир мажлисда ўтирсак Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Роббим, мени мағфират қил ва менинг тавбамни қабул қил, албатта Сен Ўзинг тавбаларни қабул қилувчи ва раҳмли Зотсан» деганларини юз марта санар эдик».

619. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зуҳо намозини ўқирдилар. Сўнг юз марта «Аллоҳим! Мени мағфират қилгин, тавбамни қабул қилгин, албатта сен тавбаларни қабул қилувчи ва раҳмли Зотсан» деб дуо қилдилар».

620. Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Истиғфорнинг саййиди шудир: Аллоҳим! Сен Роббимсан! Сендан ўзга илоҳи маъбуд йўқ. Сен мени яратдинг ва мен имконим борича Сенинг аҳдингда ва ваъдангдаман. Сендан ўзим қилган нарсалар ёмонлигидан паноҳ тилайман. Неъматингни эътироф қиламан. Гуноҳларимни эътироф қиламан. Бас мени мағфират қилгин. Чунки Сендан ўзга ҳеч ким гуноҳларни мағфират қилмас.

Ким буларни уларга тўла инонган ҳолда наҳорда айтса ва ўша кунида кеч кирмасдан ўлса, бас, у аҳли жаннатдандир.

Ким буларни уларга тўла инонган ҳолда кечаси айтса ва тонгдан олдин ўлса, бас, у аҳли жаннатдандир», дедилар».

621. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

«Аллоҳга тавба қилинглар. Мен ҳар куни У зотга юз марта тавба қиламан» деганларини эшитдим».

622. Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Кетма кет келувчиларни айтган киши ҳеч қачон ноумид бўлмайди. Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу Акбар. Юз марта».

Ибн Абу Анийса ва Амр ибн Қайс кўтарган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио