Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

251-БОБ КИБР БОБИ

548. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ўтирган эдик. Устига тўқилган яшил чопон кийган бир саҳролик одам келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тепаларида турди ва:

«Бу биродарингиз чавондозларни пастга урди ёки урмоқчи, чўпонларни юқори кўтармоқчи», деди.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туриб унинг чопонининг ёқасидан ушлаб:

«Ақлсиз одамнинг чопонини кийиб олганингни кўрмаяпманми?!» дедилар ва сўнгра:

«Албатта, Аллоҳнинг Набийси Нуҳ алайҳиссалом ўлимларидан олдин ўғилларига «Мен сенга васият қилиб, икки нарсага буюраман ва икки нарсадан қайтараман.

«Лаа илааҳа иллаллоҳ»га буюраман. Чунки етти осмон ва етти ерни бир паллага, «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни бир паллага қўйилса, «Лаа илааҳа иллаллоҳ» улардан оғир келади.

Агар етти осмон ва етти ер бир ҳалқа бўлиб ўралса, «Лаа илааҳа иллаллоҳ» уни синдириб чиқади.

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»га буюраман. Чунки бу ҳар бир нарсанинг намозидур. У билан барча нарса ризқланур.

Сени ширк ва кибрдан қайтараман», деган» дедилар.

«Ё Аллоҳнинг расули! Ширкни биламиз. Кибр нима? Бирортамизнинг чиройли кийим кийишими?» дейилди.

«Йўқ», дедилар.

«У биримизнинг чиройли боғичлари бор, икки чиройли ковуши бўлишими?» дейилди.

«Йўқ», дедилар.

«У биримизнинг минадиган маркаби бўлишими?» дейилди.

«Йўқ», дедилар.

«У биримизнинг атрофида ўтирадиган улфатлари бўлишими?» дейилди.

«Йўқ», дедилар.

«Ё Аллоҳнинг Расули! Унда кибр нима ўзи?» дейилди.

«У ҳақни инкор қилиш ва одамларни ерга уришдир», дедилар».

549. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким ўзига улуғликни даъво қилса ёки юрганда кибр билан юрса, Аллоҳ азза ва жаллага учраганда, У зот ундан ғазабланган ҳолда бўлади», дедилар».

550. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким ўз хизматчиси билан таом еса, бозорларда эшак минса ва қўйни боғлаб, соғса кибрланмас», дедилар».

551. Солиҳ Байъяул Аксия момосидан ривоят қилади:

«Али розияллоҳу анҳу бир дирҳамга хурмо сотиб олиб, уни ёпичиғида кўтариб кетаётганини кўрдим. Мен ёки бир киши бориб:

«Сизнинг ўрнингизга мен кўтарай, Мўминларнинг амири!» деди.

«Йўқ, аҳли аёлнинг отаси кўтариши ҳақли», деди».

552. Абу Саъийд Худрий ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумадан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ азза ва жалла «Иззат изоримдир. Кибрё ридоимдир. Ким иккисида Мен ила низолашса, уни азоблайман» деган», дедилар».

553. Ҳайсам ибн Молик Тоийдан ривоят қилинади:

Нуъмон ибн Баширнинг минбарда қуйидагиларни айтаётганини эшитдим:

«Шайтоннинг тузоқ ва қопқонлари бор. Шайтонниг тузоқ ва қопқонлари Аллоҳ берган неъмат ила туғёнга кетишдир. Аллоҳ берган нарса билан фахрланишдир. Аллоҳнинг бандаларига мутакаббирлик қилишдир. Ҳавойи нафс туфайли Аллоҳнинг зотидан бошқага эргашишдир».

554. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Жаннат ва дўзах тортишиб (Суфён айтишича) хусуматлашиб қолишди.

Дўзах: «Менга жабборлар киради. Менга мутакаббирлар киради», деди.

Жаннат: «Менга заифлар киради. Менга фақирлар киради», деди.

Шунда Аллоҳ Табарока ва Таоло жаннатга: «Сен менинг раҳматимсан. Кимни ҳоҳласам, ўшанга сен ила раҳм қиламан», деди.

Сўнгра дўзахга: «Сен менинг азобимсан. Кимни ҳоҳласам, ўшани сен ила азоблайман. Икковингиз ҳам тўлгунингизча», деди».

555. Абдурроҳман розияллоҳу анҳу айтади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ўз қобиғига ўралган ва дангаса-беҳол ҳам эмас эдилар. Мажлисларда шеър айтишарди, жоҳилият пайтидаги ишларини эслашарди. Бироқ, қачонки улардан Аллоҳнинг йўлида иш талаб қилинса, кўз қорачиқлари мажунунники каби айланиб қолар эди».

556. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир киши кириб келди. У чиройли эди. Бас, у:

«Менга гўзаллик маҳбуб бўлди. Кўриб турганингиз менга берилган. Ҳатто биров мендан устун бўлишини ёқтирмайман (ёки кавушимнинг ипида, ёхуд боғичида ҳам). Шу кибрданми?» деди.

«Йўқ. Лекин ҳақни поймол қилиш ва одамларни пастга уриш», дедилар».

557. Амр ибн Шуъайбдан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мутакаббирлар, қиёмат куни маҳшаргоҳга одам суратидаги қизил чумолига ўхшаш ҳолда келтирилади. Уларни ҳар тарафдан хорлик қоплаб туради. Уларни жаҳаннамдаги Бўлас деб номланган қамоқхона томон ҳайдаб кетилади. Устларидан оловнинг олови ёниб туради. Дўзах аҳлининг йирингдан - «тийнатул хабол»дан ичирилурлар», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио