536. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир беморни кўргани борганларида унинг бош тарафида ўтирар эдилар ва етти марта: «Асъалуллоҳал азийм, Роббал аршил азийм ан юшфияка» дер эдилар. Агар унинг ажали етмаган бўлса, тузалиб кетар эди».
537. Робийъ ибн Абдуллоҳ айтди:
«Ҳасан билан Қатодани кўргани бордик. Бас, бош тарафига ўтирди. Ҳол сўради. Сўнг дуо қилди.
«Аллоҳим! Унинг қалбига шифо бергин! Дардига шифо бергин!» деди».
|