Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

245-БОБ КЎЗИ ОҒРИҒИДАН КЎРГАНИ БОРИШ

532. Абу Исҳоқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Зайд ибн Арқамнинг қуйидагиларни айтганини эшитдим:

«Менинг кўзим оғриб қолди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени кўргани келдилар ва:

«Эй Зайд! Агар кўзинг шундайлигича қолса, нима қилардинг?» дедилар.

«Сабр қилардим, савоб умидида бўлардим», дедим.

«Агар кўзинг шундайлигича қолса, сўнгра сабр қилиб, савоб умидида бўлсанг, мукофотинг жаннат бўлади», дедилар».

533. Қосим ибн Муҳаммад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Муҳаммаднинг саҳобаларидан бирининг кўзи кўрмай қолди. Уни кўргани келишди. Бас, у:

«Мен иккисини Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриш учун ҳоҳлардим. Аммо агар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қабз қилинган бўлсалар, Аллоҳга қасамки! Иккисидаги нарса Тиболанинг кийикларидан бирида бўлиши мени масрур қилмайди», деди».

534. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

«Аллоҳ азза ва жалла «Агар бандамни унинг икки маҳбуб нарсаси – икки кўзи - ила синаб кўрсам, сўнг у сабр қилса, эвазига жаннатни бераман» дейди» деганларини эштидим».

535. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ «Эй Одам боласи! Қачон сенинг икки мукаррам кўзингни олиб қўйсам, сен дард етган дастлабки пайтдан бошлаб сабр қилсанг ва савоб умидида бўлсанг, Мен сен учун жаннатдан бошқа мукофотга рози бўлмайман» дейди», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио