Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

247-БОБ КИШИ ЎЗ УЙИДА НИМА ИШ ҚИЛАДИ

538. Ал-Асвад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Оиша розияллоҳу анҳодан:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз аҳлларида нима қилар эдилар? - деб сўрадим.

«Ўз аҳларининг хизматида бўлар эдилар. Намоз вақти бўлса, чиқар эдилар», деди».

539. Ҳишом ибн Урвадан, у отасидан ривоят қилинади:

«Оиша розияллоҳу анҳодан:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларида нима қилар эдилар», деб сўрадим.

«Ковушларини ямар эдилар. Бир эркак ўз уйида нима қилса, шуни қилардилар», деди».

540. Ҳишомдан, у отасидан ривоят қилинади:

«Оишадан «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларида нима нима қилар эдилар» деб сўрадиим.

«Сизларнинг бирингиз ўз уйида нима қилса, шуни қилардилар. Ковушларини ёки кийимларини ямардилар. Керак нарсаларини тикардилар», деди».

541. Умра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Оиша розияллоҳу анҳога:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларида нима қилганлар», дейилди.

«Одамлардан бир одам эдилар. Кийимларининг битини тозалар, қўйларини соғар эдилар», деди».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио