531. Абдуллоҳ ибн Абулҳузайл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Абдуллоҳ ибн Масъуд бир касални кўргани кирди. У билан бир гуруҳ кишилар бор эди. Уйда аёл киши ҳам бор эди. Қавмдан бир киши аёлга назар солди. Бас, Абдуллоҳ ибн Масъуд унга: «Кўзинг ўйилиб тушса, ўзингга яхши бўларди», деди».
|