Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

234-БОБ КАСАЛЛАРНИ БОРИБ КЎРИШ

515. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бугун ким рўза тутган ҳолда тонг оттирди?» - дедилар.

«Мен», деди Абу Бакр.

«Ким бугун беморни бориб кўрди?» дедилар.

«Мен», деди Абу Бакр.

«Ким бугун жанозага ҳозир бўлди?» дедилар.

«Мен», деди Абу Бакр.

«Ким бугун мискинга таом берди?» дедилар.

«Мен», деди Абу Бакр.

Марвон деди:

«Шундан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мана шу хислатлар қай бир кишида бир кунда жамланса, ўша киши албатта жаннатга киради» дедилар».

516. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Соибнинг олдига кирдилар. У титраб-қақшаб ётарди.

«Сенга нима бўлди?» - дедилар.

«Иситма. Аллоҳ уни шарманда қилсин…» деди.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Жим. Уни сўкма. У худди босқон темирнинг зангини кетказгандек, мўминнинг хатоларини кетказади», - дедилар».

517. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Аллоҳ:

«Сендан таом сўрадим, сен таом бермадинг», дейди.

«Роббим! Қандай қилиб Сен мендан таом сўрайсану, Мен сенга таом бермайман? Ахир Сен оламларнинг Роббисисан» дейди.

«Фалон бандамнинг сендан таом сўраганда, унга таом бермаганингни билмайсанми? Унга таом берганингда, уни меннинг ҳузуримда топишингни билмас эдингми?

«Эй одам боласи! Мен сендан сув сўрадим, сен бермадинг», дейди.

«Роббим! Сен оламларнинг Роббисан, қандай қилиб сенга сув беришим мумкин?» деди.

«Фалон бандам сендан сув сўради. Сен унга сув бермадинг. Агар унга сув берганингда, уни меннинг ҳузуримда топардинг?» дейди.

«Эй одам боласи! Мен касал бўлдим, сен мени келиб кўрмадинг», дейди.

«Роббим! Сен оламларнинг Роббисисан. Мен қандай қилиб Сени кўргани бораман?» дейди.

«Фалон бандам касал бўлганини билмадингми?. Агар уни кўргани борсанг, уни менинг ҳузуримда ёки Мени унинг ҳузурида топардинг», дейди».

518. Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Беморни кўргани боринг! Жанозага эргашинг! Сизга охиратни эслатади», дедилар».

519. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Уч нарса ҳар бир мусулмоннинг зиммасидаги ҳақдир. Беморни бориб кўриш, жанозага ҳозир бўлиш ва акса урган кишига, агар Аллоҳ Азза ва Жаллага ҳамд айтса, соғлик тилаш», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио