514. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир аъробийни кўргани кирдилар ва:
«Ҳеч нарса эмас. Иншааллоҳ, покланиш», - дедилар.
Шунда аъробий:
«Ундай эмас! Бу қари одам устида қайнаб турган иситма. Уни қабрга олиб кетмоқчи», деди.
«Майли, ундай бўлса… », дедилар».
|