Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

231-БОБ БЕМОР БОЛАЛАРНИ КЎРИШ

512. Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизларининг боласи оғирлашиб қолди. Унинг онаси Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга «Болам ўладиган бўлиб қолди» деб одам юборди. У зот хабарчига:

«Бориб унга айт. Берувчи ҳам, олувчи ҳам Аллоҳдир. Унинг ҳузурида ҳар бир нарсанинг белгиланган ажали бор. Сабр қилсин, савоб умидида бўлсин», дедилар.

Хабарчи қайтиб бориб, унга хабарни етказди. Шунда қиз яна одам юбориб, қасам ичиб, албатта келишларини илтимос қилди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан бир гуруҳлари билан бордилар. Ораларида Саъд ибн Убода ҳам бор эди.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кириб, гўдакни икки кўкракларининг устига, бағирларига босдилар. Боланинг кўкраги сув тўла мешга ўхшаб турар, жони чиқиши яқин эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўзларидан ёш оқди. Шунда Саъд:

«Аллоҳнинг Расули бўла туриб йиғлайсизми?» деди.

«Мен раҳмим келганидан йиғлаяпман. Аллоҳ ўз бандаларидан раҳмлиларига раҳм қилади», - дедилар».

513. Иброҳим ибн Абу Абладан ривоят қилинади:

«Аёлим касал бўлиб қолди. Умму Дардонинг олдига борардим. «Аҳлингнинг ҳоли қандай?» деб сўрарди.

«Бемор», дердим. У таом чақирарди. Мен ердим. Кейин қайтадан шундай қилардим. Унинг олдига яна бир борганимда:

«Қандай?» деб сўради.

«Яхши бўлишиб қолди», дедим.

«Аёлинг касаллиги ҳақида хабар берганингда сенга таом чақирар эдик. Яхши бўлиб қолишган бўлса, сенга ҳеч нарса чақирмаймиз», деди».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио