Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

227-БОБ КЕЧАСИ БЕМОР КЎРИШГА БОРИШ

496. Холид ибн Ар-Робийъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ҳузайфа оғирлашиб қолганда қавми ва ансорийлар эшитиб тунда ёки тонг ёришай деганда келишди.

«Ҳозир қайси вақт?» деди у.

«Тун ёки тонг отай деб қолди», дейишди.

«Аллоҳдан дўзахнинг тонгидан паноҳ тилайман. «Менга кафанлик олиб келдингларми?» деди.

«Ҳа», дедик.

«Кафанга кўп сарф қилманглар. Чунки мен учун Аллоҳнинг ҳузурида яхшилик бўлса, у(кафан)ни тезда алмаштирилади. Агар бошқача бўлса зудлик билан суғириб олинади», деди».

Ибн Идрис: Биз унинг олдига кечанинг баъзисидан борган эдик, деди.

497. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мўмин бемор бўлса, Аллоҳ уни худди босқон темирнинг зангини тозалагандек, тозалайди», - дедилар».

498. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қай бир мусулмон бир мусибат ёки беморлик етса, албатта унинг гуноҳларига каффорот бўлади. Ҳатто тикон ёки нохушлик ҳам», - дедилар».

499. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Маккада қаттиқ бемор бўлиб қолдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мен кўргани келдилар. Бас, шунда:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Мен мол қолдираман. Биргина қизимдан бошқани қолдирмайман. Молимнинг учдан иккисини васият қилиб, учдан қолдирайми?» дедим.

«Йўқ», дедилар.

«Ярмини васият қилиб, ярмини унга қолдирайми?» дедим.

«Йўқ», дедилар.

«Учдан бирини васият қилиб, учдан иккисини унга қолдирайми?» дедим.

«Учдан бир. Учдан бир ҳам кўп», дедилар.

Кейин У зот қўлларини пешонамга қўйдилар. Сўнгра юзимни, қорнимни силадилар ва:

«Эй Аллоҳим! Саъдга шифо бергин! Унинг ҳижратини батамом қилигин!» дедилар.

Шундан бери, ҳозиргача у Зотнинг қўлларининг совуқлигини жигаримда сезиб тураман».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио