Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

228-БОБ БЕТОБГА САЛОМАТЛИГИДАГИ АМАЛЛАРИНИНГ САВОБИ ЁЗИЛИБ ТУРАДИ

500. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қай бир одам касал бўлса, унга албатта соғлигида қиладиган амали мислича ёзилади», - дедилар».

501. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ қай бир мусулмонни жасадида синаб кўрса, албатта унга, модомики бемор экан, соғлигида қилиб юрган амалининг савоби ёзилади. Агар унга офият берса, ювади. Қабз қилса, мағфират қилади», дедилар».

Бошқа бир ривоятда: «Агар шифо берса, ювади», дейилган.

502. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига иситма келиб:

«Мени ўзингиз яхши кўрган аҳлингизнинг олдига юборинг», деди.

Бас, У зот уни ансорийларга юбордилар. У аларнинг ичида олти кечаю олти кундуз турди. Бу уларга оғирлашди. У зот аларнинг ҳовлиларига бордилар. Улар У зотга бу ҳақда шикоят қилдилар.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳовлима-ҳовли, уйма-уй кира бошладилар. Уларга офият сўраб дуо қилдилар. У зот қайтаётганларида улардан бир аёл у кишига эргашди ва:

«Сизни ҳақ ила юборган зотга қасам! Албатта, мен ансорийларданман. Албатта, отам ҳам ансорийлардан. Ансорийларга дуо қилганингиз каби менга ҳам дуо қилинг», деди.

«Нимани истасанг, шу бўлади. Агар истасанг, Аллоҳдан сенга офият сўраб дуо қиламан. Агар истасанг, сабр қиласан ва сенга жаннат бўлади», дедилар.

«Албатта, сабр қиламан. Жаннатни хатарга қўймайман», деди».

503. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Менга етадиган касалларнинг ичида мен учун иситмадан кўра маҳбуброғи йўқ. Чунки у ҳамма аъзоларимга киради. Аллоҳ азза ва жалла ҳар бир аъзога ажрдан улушини беради».

504. Абу Нуҳайла розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Унга «Дуо қил!» дейилди.

«Аллоҳим! Касални нуқсонга учрат, ажрни нуқсонга учратма», деди.

«Дуо қил! Дуо қил!» дейилди.

«Аллоҳим! Мени муқарраблардан қилгин! Онамни ҳур ъийнлардан қилгин!» деди».

505. Ато ибн Абу Робаҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Абдуллоҳ ибн Аббос менга:

«Сенга жаннат аҳлидан бўлган аёлни кўрсатайми?» деди.

«Ҳа», дедим.

«Манаву қора хотин. У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:

«Мен шайтонлаб қоламан ва кийимларим очилиб кетади. Менинг ҳаққимга Аллоҳга дуо қилинг», деди.

«Ҳоҳласанг, сабр қиласан ва сенга жаннат бўлади. Хоҳласанг, дуо қиламан, тузалиб кетасан», - дедилар.

«Сабр қиламан. Мен очилиб кетаман. Аллоҳдан очилмаслигим ҳақида дуо қилинг», деди.

Бас, унинг ҳақига дуо қилдилар».

506. Ибн Журайж розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ато менга хараб бердики, у Умму Зуфарни - ўша аёлни - новча қора аёлни Каъбанинг зинасида кўрган экан.

Менга Абдуллоҳ ибн Малика хабар бердики, унга Қосим хабар беришича, Оиша айтибдики:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мўминга етган нохушлик тикон кириши ёки ундан каттароқ бўлса ҳам, каффоратдир», - дедилар».

507. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бу дунёда қайси бир мусулмонга бир тикон кирса-ю, ажр умидида сабр қилса, албатта, албатта қиёмат куни ўшанинг миқдорича хатолари ювилади», - дедилар».

508. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

«Ҳеч бир мўмин ва мўмина, муслим ва муслима йўқким, бемор бўлса, албатта Аллоҳ у туфайли анинг хатоларини кечиради», - деганларини эшитган экан».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио