Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

226-БОБ БЕМОРНИНГ КАФФОРОТИ

491. Ғутойф ибн ал-Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши бемор ётган Абу Убайда ибн Жарроҳнинг олдига кириб:

«Кечаси амирнинг ажри қандай бўлди?» деди.

«Нимадан ажр олишларингизни биласизларми?» деди.

«Ёқтирмаган нарсамиз бизга мусибат бўлганидан», деди.

«Ажрни Аллоҳнинг йўлида нафақа қилганингиз ва сизга нафақа қилинганига оласиз», деди.

Сўнг туяга юкланадиган нарсаларнинг барчасини санади. Ҳатто уловнинг юганига ҳам етди. Сўнгра:

Аммо ушбу жасадларингизга етадиган оғирликни Аллоҳ хатоларингизга каффорот қилади», деди».

«Кечаси амирнинг ажри қандай бўлди?» деди».

«Нимадан ажр олишларингизни биласизларми?» деди».

«Ёқтирмаган нарсамиз бизга мусибат бўлганидан», деди».

«Ажрни Аллоҳнинг йўлида нафақа қилганингиз ва сизга нафақа қилинганига оласиз», деди.

Сўнг туяга юкланадиган нарсаларнинг барчасини санади. Ҳатто уловнинг юганига ҳам етди».

Сўнгра:

Аммо ушбу жасадларингизга етадиган оғирликни Аллоҳ хатоларингизга каффорот қилади», деди».

492. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мусулмон одамга чарчоқ ва қийинчилик, хафачилик ва маҳзунлик, ғам-ғусса ва озор етса, ҳаттоки тикон кирса ҳам албатта Аллоҳ ўшалар ила унинг хатоларини ўчиради», - дедилар».

493. Абдурроҳман ибн Саъийд отасидан ривоят қилади:

«Мен Салмон билан бирга эдим. У Кинда қабиласидаги беморни бориб кўрди. Унинг олдига кирганида:

«Суюнчилик! Аллоҳ мўминнинг дардини каффорот ва тавба йўлини очилишига сабаб қилади.

Аммо фожирнинг беморлиги, худди эгаси боғлаб кейин қўйворган туяга ўхшайди. Нега боғлаганиниям, нимага қўйворганиниям билмайди», деди».

«Суюнчилик! Аллоҳ мўминнинг дардини каффорот ва тавба йўлини очилишига сабаб қилади».

«Аммо фожирнинг беморлиги, худди эгаси боғлаб кейин қўйворган туяга ўхшайди. Нега боғлаганиниям, нимага қўйворганиниям билмайди».

494. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мўмин ва мўминага жасадида, аҳлу аёлида, мол-мулкида балолар етиб туради. Токи Аллоҳ азза ва жаллага мулоқот бўлганида бирорта хатоси қолмаган бўлади», дедилар».

495. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир аъробий келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:

«Сенга     Умму малдам етганми?» дедилар.

«Умму малдам нима?» деди.

«Тери билан гўштнинг орасидаги иссиқлик», дедилар.

«Йўқ», деди.

«Бошинг оғриганми?» дедилар.

«Бош оғриғи нима?» деди.

«Бошдаги шамол. Томирларни лўқиллатиб оғритади», дедилар.

«Йўқ?» деди. У кетгач:

«Ким аҳли дўзахдан бировни кўриш хурсанд қилса, мана шунга назар солсин», - дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио