Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

225-БОБ ЗУЛМНИНГ ЗУЛУМОТЛАР ЭКАНЛИГИ ҲАҚИДА

483. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Зулмдан қўрқинглар! Чунки зулм қиёмат кунининг зулумотларидандир. Ўта қизғанчиқ бўлишдан қўрқинглар! Чунки ўта қизғанчиқлик сизлардан олдингиларни ҳалок қилган, уларни қонларини тўкишгача, ўзлари учун ҳаром бўлган нарсаларни ҳалол санашгача олиб борган», - дедилар».

484. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Умматимнинг охирида масх, ер ютиши ва тошбўрон содир бўлади. Буларнинг ҳаммаси зулм аҳлларидан бошланади», - дедилар».

485. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Зулм қиёмат кунининг зулматларидир», - дедилар».

486. Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мўминлар дўзах халос бўлганларидан кейин жаннат билан дўзахнинг ўртасидаги бир кўприкда тўхтатиладилар.

Ана шу ерда бу дунёда содир бўлган ўзаро зулмлардан қасос олиб берилади. Ҳамма покланиб, яхши бир ҳолатга келгандан кейингина уларга жаннатга киришга изн берилади.

Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, уларнинг ўша манзилалари бу дунёдагидан кўра далолатлироқ бўлади», - дедилар».

487. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сизлар зулмдан эҳтиёт бўлинглар. Чунки зулм қиёмат кунининг зулумотларидандир. Фоِҳишаликдан эҳтиёт бўлинглар. Чунки Аллоҳ фаҳш қилувчини ҳам, фаҳшни сўзловчини ҳам хуш кўрмайди. Ўта қизғанчиқликдан эҳтиёт бўлинглар. Чунки у сиздан олдингиларни қариндошлик алоқаларини узишга ва ўзларига ҳаром бўлган нарсаларни ҳалол санашга ундаган», - дедилар».

488. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Зулмдан эҳтиёт бўлинглар. Чунки зулм қиёмат кунининг зулумотларидандир. Сизлар қизғанчиқликдан эҳтиёт бўлинглар. Чунки у сизлардан олдингиларни ҳалок қилган, уларни қон тўкишга ва ҳаром нарсаларни ҳалол санашга олиб боргандир», - дедилар».

489. Абу Зуҳа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Масруқ ва Шутайр ибн Шакл масжидда учрашди. масжиднинг ҳалқалари иккисининг атрофида жамланди.

Масруқ: «Менимча, буларнинг атрофимизда тўпланишлари биздан яхшилик эшитиш учун деб биламан. Ё сен Абдуллоҳдан ҳадис айт, мен тасдиқлаб турай. Бўлмаса, мен Абдуллоҳдан ҳадислар айтиб берай, сен тасдиқлаб тур», - деди.

«Ҳадисни сен айт, эй Абу Оиша!», - деди.

«Абдуллоҳнинг «Икки кўз зино қилур, икки қўл зино қилур, икки оёқ ҳам зино қилур, фарж уни ё тасдиқ қиладир ёки такзиб қиладир» деганини эшитганмисан?» деди.

«Ҳа, эшитганман!» - деди.

«Мен ҳам эштиганман! Абдуллоҳнинг «Қуръонда ҳалол-ҳаромни, амр-наҳийни бундан кўра жамловчироқ оят йўқ» деб, «Инналоҳа яъмуру бил адли вал иҳсани ва ийтааии зил-қурбаа…» оятини ўқиганини эшитганмисан?» - деди.

«Ҳа!» - деди.

«Мен ҳам эшитганман! Абдуллоҳнинг Қуръонда «Ва ман яттақиллаҳа яжъал лаҳу махрожан…», оятидан кўра тезроқ кушойишни етказадиган оят йўқ, деганини эшитганмисан?» - деди.

«Ҳа!» - деди.

«Мен ҳам эшитганман. Абдуллоҳнинг Қуръонда ҳамма ишни Аллоҳга топшириб қўйишда «Йаа ибаадияллазийна асрофуу ала анфусиҳим лаа тақнатуу мир роҳматиллаҳи…» оятидан шиддатлиси йўқ деганини эшитганмисан?» - деди.

«Ҳа!» деди.

«Мен ҳам эшитганман!» - деди».

«Абдуллоҳнинг «Икки кўз зино қилур, икки қўл зино қилур, икки оёқ ҳам зино қилур, фарж уни ё тасдиқ қиладир ёки такзиб қиладир», деганини эшитганмисан?» деди.

Абдуллоҳнинг «Қуръонда ҳалол-ҳаромни, амр-наҳийни бундан кўра жамловчироқ оят йўқ» деб, «Инналоҳа яъмуру бил адли вал иҳсани ва ийтааии зил-қурбаа…» оятини ўқиганини эшитганмисан?» - деди.

«Абдуллоҳнинг Қуръонда «Ва ман яттақиллаҳа яжъал лаҳу махрожан…», оятидан кўра тезроқ кушойишни етказадиган оят йўқ, деганини эшитганмисан?» - деди».

«Абдуллоҳнинг Қуръонда ҳамма ишни Аллоҳга топшириб қўйишда «Йаа ибаадияллазийна асрофуу ала анфусиҳим лаа тақнатуу мир роҳматиллаҳи…» оятидан шиддатлиси йўқ деганини эшитганмисан?» - деди».

490. Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолодан ривоят қиладилар:

«Эй бандаларим! Албатта, Мен зулмни ўзим учун ҳаром қилдим. Ва сизнинг орангизда ҳам уни ҳаром қилдим. Бас, бир-бирингизга зулм қилманг.

Эй бандаларим! Сизлар кечасию-кундузи хато қиласизлар. Мен эса гуноҳларни мағфират қиламан. Парво қилмайман. Бас, Менга истиғфор айтинглар, Мен сизларни мағфират қиламан.

Эй бандаларим! Сизларнинг ҳаммаларингиз очсизлар. Фақат кимни таомлантирсам, ўша мутасно. Бас, Мендан таом сўранглар, Мен сизларни таомлантираман. Ҳаммангиз яланғочсиз. Фақат кимни кийинтирсам, ўша мустасно. Бас, Мендан кийим сўранглар, Мен кийинтираман.

Эй бандаларим! Агар аввалингиз ҳам, охирингиз ҳам, инсингиз ҳам, жинингиз ҳам ичингиздаги энг тақводор банданинг қалбига эга бўлса ҳам, Менинг мулкимдан заррача нарсани зиёда қила олмайди. Ана ўшаларнинг ҳаммаси тўпланиб, дунёдаги энг фожир одамнинг қалбига эга бўлса ҳам, Менининг мулкимдан бирор нарсани камайтирмайди.

Агар бир жойга тўпланиб, Мендан сўрасалар, улардан ҳар бир инсонга сўраганини берман. Бу менинг мулкимдан бирор нарсани камайтирмайди. Фақат катта бир денгизга нинани тиқиб олингандай бўлади.

Эй бандаларим! Ҳамма нарса амалларингизга боғлиқ. Мен уларга қараб ҳисоб қиламан. Ким яхшилик топса, Аллоҳга шукр қилсин. Ким ундан бошқани топса, ўзидан бошқани маломат қилмасин».

«Эй бандаларим! Албатта, Мен зулмни ўзим учун ҳаром қилдим. Ва сизнинг орангизда ҳам уни ҳаром қилдим. Бас, бир-бирингизга зулм қилманг».

«Эй бандаларим! Сизлар кечасию-кундузи хато қиласизлар. Мен эса гуноҳларни мағфират қиламан. Парво қилмайман. Бас, Менга истиғфор айтинглар, Мен сизларни мағфират қиламан».

«Эй бандаларим! Сиз ҳаммагиз очсизлар. Фақат кимни таомлантирсам, ўша мутасно. Бас, Мендан таом сўранглар, Мен сизларни таомлантираман.

Ҳаммангиз яланғочсиз. Фақат кимни кийинтирсам, ўша мустасно. Бас, Мендан кийим сўранглар, Мен кийинтираман».

«Эй бандаларим! Агар аввалингиз ҳам, охирингиз ҳам, инсингиз ҳам, жинингиз ҳам ичингиздаги энг тақводор банданинг қалбига эга бўлса ҳам, Менинг мулкимдан заррача нарсани зиёда қила олмайди. Ана ўшаларнинг ҳаммаси тўпланиб, дунёдаги энг фожир одамнинг қалбига эга бўлса ҳам, Менининг мулкимдан бирор нарсани камайтирмайди».

«Агар бир жойга тўпланиб, Мендан сўрасалар, улардан ҳар бир инсонга сўраганини берман. Бу менинг мулкимдан бирор нарсани камайтирмайди. Фақат катта бир денгизга нинани тиқиб олингандай бўлади».

«Эй бандаларим! Ҳамма нарса амалларингизга боғлиқ. Мен уларга қараб ҳисоб қиламан. Ким яхшилик топса, Аллоҳга шукр қилсин. Ким ундан бошқани топса, ўзидан бошқани маломат қилмасин».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио