414. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Бир киши учун мўмин кишидан уч кундан ортиқ аразлаб юриш ҳалол эмасдир. Уч кун ўтса, ўшани топсин ва салом берсин. Агар у саломга алик олса, икковлари савобга шерик бўладилар. Агар алик олмаса, мусулмон аразлашдан қутилади», - деганларини эшитган экан».
|