415. Солим ибн Абдуллоҳ отаси Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Умар болаларига: «Кундуз бўлганда, тарқалинглар! Бир ҳовлида тўпланманглар! Мен орангизда низо ёки орангизда ёмонлик чиқишидан қўрқаман», дер эди».