Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

192-БОБ. ДУШМАНЧИЛИК

408. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бир-бирингизни ёмон кўрманг! Бир-бирингизга ҳасад қилманг! Эй Аллоҳнинг бандалари, биродар бўлинг!» - дедилар».

409. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида одамларнинг энг ёмони иккиюзламачи эканини кўрасан. У анавуларга бир юз билан, наригиларга бошқа юзи билан келади», дедилар».

410. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Зинҳор ва зинҳор бадгумонликдан йироқ бўлинг. Чунки бадгумонлик энг ёлғон гапдир. Бир-бирингизни авраманг. Бир-бирингизга ҳасад қилишманг. Бир-бирингизни ёмон кўрманг. Бир-бирингиз билан рақобатлашманг. Бир-бирингизга қарши турли ёмон чора-тадбирларни кўрманг. Эй Аллоҳнинг бандалари, биродар бўлинглар!» - дедилар».

«Зинҳор ва зинҳор бадгумонликдан йироқ бўлинг. Чунки бадгумонлик энг ёлғон гапдир».

«Бир-бирингизни авраманг манг».

«Бир-бирингизга ҳасад қилишманг».

«Бир-бирингизни ёмон кўрманг».

«Бир-бирингиз билан рақобатлашманг».

«Бир-бирингизга қарши турли ёмон чора-тадбирларни кўрманг».

«Эй Аллоҳнинг бандалари, биродар бўлинглар».

411. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Душанба ва пайшанба кунлари жаннатнинг эшиклари очилади. Бас, Аллоҳга бирор нарсани ширк қилмаган ҳар бир бандани мағфират қилинади. Фақат биродари билан орасида душманлик бор кишигина бундан мустасно. Шунда: «Иккисини ораларини ислоҳ қилишгунча кутиб туринг» дейилади», - дедилар».

412. Абу Идрисдан ривоят қилинади:

«Абуд Дардо розияллоҳу анҳу:

«Мен сизларга нафл садақадан ҳам, нафл рўзадан ҳам яхшироқ нарсанинг хабарини берайми? Орани ислоҳ қилиш. Огоҳ бўлинглар! Ёмон кўриш қирувчидир!» деди».

413. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Уч нарса борки, ўша кимда бўлмаса, кимни ҳоҳласа, ундан бошқаси мағфират қилинади;

Аллоҳга бирор нарсани ширк келтирмай вафот этган одам.

Сеҳргар бўлмаган ёки сеҳргарга эргашмаган одам.

Ўз биродарига ҳасад қилмаган одам», - дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио