382. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир манзилга тушдилар. Бир одам Ҳумарранинг тухумини олди. У келиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошларида пириллаб уча бошлади. Бас, У зот:
«Қай бирингиз буни тухумида фожеъага учратди?!» дедилар.
Шунда ҳалиги одам:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Унинг тухумини мен олдим!» деди.
Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уни қайтар! Унга раҳим қил!» дедилар».
|