383. Ҳишом ибн Урва розияллоҳу анҳу шундай дейдилар:
«Ибн Зубайр Маккадалигида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари қушларни қафасда кўтариб юришарди».
384. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Толҳанинг Абу Умайр деб номланадиган ўғлини кўрдилар. Унинг Нуғайр деган қушчаси бўлиб, у ўшани ўйнаб юрарди.
Бас, У зот:
«Эй Абу Умайр! Нуғайрга нима бўлди?» дедилар».
|