Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

176-БОБ. ҲАЙВОНЛАРГА РАҲМАТ КЎРСАТИШ

378. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бир киши йўлда кетаётиб жуда қаттиқ чанқади. Кейин бир қудуққа тушиб, сув ичиб, чиқди. Қараса, бир ит ниҳоятда қаттиқ чанқаганидан тупроқларни ялаб юрибди.

Ҳалиги киши «Бу ит менга ўхшаб роса чанқабди. Менга етган чанқоқ бунга ҳам етибди» деб, қайтиб қудуққа тушиб, махсисини сувга тўлдирди. Сўнг уни тишига тишлаб чиқиб, сувни итга тутди. Аллоҳ унинг гуноҳини мағфират қилди», дедилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули! Бизга ҳайвонларда ҳам ажр борми?» дейишди.

«Ҳар бир жигарда савоб бор», дедилар».

379. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бир аёл ўзи ушлаб туриб, очдан ўлишига сабаб бўлган бир мушукни деб азобланди. Унинг учун дўзахга тушди.

Аллоҳ билгувчидир, бироқ дўзахда унга:

«Сен уни ушлаб турганингда овқат ҳам бермадинг, сув ҳам тутмадинг, ушлаб турдинг ёки ердаги нарсалардан емоғи учун қўйвормадинг ҳам, дейилади», дедилар».

380. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Раҳм қилинглар, сизларга раҳм қилинади.

Мағфират қилинглар. Аллоҳ сизларни мағфират қилади.

Гапнинг ёмонини гапирадиганларга вайл бўлсин, дўзах бўлсин.

Бир ишнинг ёмонлигини билиб туриб, уни такрор-такрор қилаверадиганларга вайл бўлсин», дедилар».

381. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким сўйилаётган ҳайвонга раҳм қилса, қиёмат куни Аллоҳ унга раҳм қилади», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио