376. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳли аёлга энг раҳмли киши эдилар. У зотнинг Мадийнанинг четида эмизилаётган ўғиллари бор эди. Унинг эмизукли отаси темирчи эди. Биз унинг олдига бориб турар эдик. Уй изхир тутунига тўлган бўлар эди. Бас, У зот уни ўпар ва ҳидлар эдилар».
377. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир киши ўзининг боласи билан келди. Бас, у болани қучоқлаб, эркалади.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Унга раҳм қиласанми?» дедилар.
«Ҳа», деди.
«Аллоҳ таоло сенинг бунга раҳм қилаётганингдан кўра сенга раҳмлироқ. У зот раҳм қилувчиларнинг энг раҳмлиси», дедилар».
|