Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

173-БОБ. КИЧКИНА БОЛАГА «ЭЙ ЎҒЛИМ» ДЕЙИШ

369. Абул Ажалон ал-Муҳорибий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Мен Ибн Зубайрнинг лашкарида эдим. Амакиваччам вафот қилди ва туясини Аллоҳнинг йўлига атаб васият қилди. Бас, мен унинг ўғлига:

«Туяни менга бер. Мен Ибн Зубайрнинг лашкаридаман», дедим.

«Юр! Ибн Умардан сўрайлик», деди.

Ибн Умарнинг олдига бордик. У:

«Эй Абу Абдурроҳман! Менинг отам вафот қилди ва бир туясини Аллоҳнинг йўлига атаб васият қилди. Манаву амакимнинг ўғли. У Ибн Зубайрнинг лашкарида. Туяни унга берсам бўладими?» деди.

Ибн Умар:

«Эй ўғлим! Барча солиҳ амаллар Аллоҳнинг йўлидир. Агар отанг Аллоҳ Азза ва Жалланинг йўлида бир туя атаган бўлса, бир мусулмон қавмни мушрик қавмга қарши ғазот қилаётганини кўрсанг, туяни уларга берсанг бўлади.

Манаву ва унинг шериклари бир қавмнинг ғуломлари йўлида қай бири муҳрни қўяркин деб уришишяпти», деди».

370. Зайд ибн Ваҳбдан ривоят қилинади:

«Жарирнинг «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким одамларга раҳм қилмаса, Аллоҳ Азза ва Жалла унга раҳм қилмайди», дедилар деганини эшитдим».

371. Қубайса ибн Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Умарнинг:

«Ким раҳм қилмаса, унга ҳам раҳм қилинмайди.

Ким бировни кечирмаса, уни ҳам кечирилмайди.

Ким бировни авф қилмаса, уни ҳам авф қилинмайди.

Ким бировни бирор нарсадан сақламаса, уни ҳам биров бирор нарсадан сақламайди», деганини эшитдим».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио