367. Юсуф ибн Абдуллоҳ ибн Саломдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга Юсуф деб ном қўйганлар, сўнг қучоқларига олиб, бошимни силаганлар».
368. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида қўғирчоқ ўйнар эдим. Дугоначаларим мен билан бирга ўйнашар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кирсалар, улар бекиниб олишар эди. У зот уларни мен томон юборардилар. Бас, улар мен билан ўйнашар эди».
|