Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

155-БОБ. МАДДОҲЛАРНИНГ ЮЗИГА ТУПРОҚ СОЧИЛУР

339. Абу Муаммар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши бир амирлардан бирини мақтаб қолди. Бас, Миқдод унинг юзига тупроқ соча бошлади ва:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маддоҳларнинг юзига тупроқ сочишга амр қилганлар», деди».

340. Ато ибн Абу Рабоҳдан ривоят қилинади:

«Ибн Умарнинг олдида бир киши бошқасини мақтаб қолди. Бас, унинг оғзига қараб тупроқ соча бошлади. Сўнг:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон маддоҳларни кўрсангиз, юзларига тупроқ сочинглар, деганлар», деди».

341. Миҳжан ал-Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ражо айтди: «Мен бир куни Миҳжан билан аҳли Басранинг масжидига бордик. Қарасак, Бурайда ал-Асламий масжиднинг эшикларидан бирида ўтирибди. Масжиднинг ичкарисида Сакаба исмли бир киши бор эди. У жуда узоқ намоз ўқир эди. Масжиднинг эшигига етиб борганимизда, унинг устида чопони бор экан. Бурайда бироз ҳазилкашроқ одам эди, у:

«Эй Миҳжан! Сен ҳам Сакабага ўхшаб намоз ўқийсанми?» деди.

Миҳжан унга жавоб қайтармай, орқасига қайтди.

Сўнг Миҳжан:

«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг қўлимдан ушлаб юриб кетдилар. Бориб-бориб, Уҳуднинг юқорисига чиқдик. У зот Мадийнага қарадилар ва:

«Бу шаҳарнинг онаси ҳолига вой бўлсин. Энг обод бўлиб турган пайтида аҳли уни ташлаб чиқиб кетади. Дажжол келиб, кирмоқчи бўлганда қараса, шаҳарнинг ҳар бир эшигида биттадан фаришта қўриқлаб туради ва у кира олмайди», дедилар.

Сўнг тоғдан тушдилар. Бориб масжидга кирдик. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир одамнинг намоз ўқиётгани, сажда ва рукуъ қилаётганини кўрдилар.

Кейин менга:

«Бу ким?» дедилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули! Бу фалончи, у шундай-шундай деб ўша кишини мақташга тушдим.

«Тўхта! Унга эшиттирма, ҳалок қилиб қўясан», дедилар.

Сўнг ўзлари юриб кетдилар. Ҳужралари олдига етганларида қўлларини силтаб:

«Сизнинг динингизнинг яхшиси – енгили! Сизнинг динингизнинг яхшиси - енгили» деб уч марта айттилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио