Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

154-БОБ. КИШИ ЎЗИ ИШОНГАН БИРОДАРИНИ МАҚТАСА БЎЛАДИМИ

337. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Абу Бакр қандай яхши киши! Умар қандай яхши киши! Абу Убайда қандай яхши киши! Усайд ибн Ҳузайр қандай яхши киши! Собит ибн Қайс ибн Шаммос қандай яхши киши! Муоз ибн Амр ибн Жамуҳ қандай яхши киши! Муоз ибн Жабал қандай яхши киши!» деб, сўнг яна еттита одамни «Қандай ёмон одам!» деб айтдилар».

338. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига кириш учун рухсат сўради.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бу уруғининг қандай ҳам ёмон одами!» дедилар.

У кирганда табассум билан кутиб олдилар, ёзилиб гаплашиб ўтирдилар. У чиқиб кетгач, бошқа бир одам киришга изн сўради.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бу уруғининг қандай ҳам яхши одами», дедилар.

У кирганда аввалги кишига ёзилгандек ёзилмадилар ва унга табассум қилгандек, табассум қилмадилар.

У чиқиб кетгач:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Фалончи ҳақида гап айтингиз ва унга табассум билан хуш муомала қилдингиз. Фалончи ҳақида гапирдингиз, аввалигига қилганингиз ўхшаш нарса қилганингизни кўрмадим?» дедим.

«Эй Оиша! Одамларнинг энг ёмони - унинг фаҳшидан қўрқилгани», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио