Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

153-БОБ. БИР-БИРИНИ МАДҲ ҚИЛИШ

333. Абдурроҳман ибн Абу Бакра ўз оталаридан ривоят қилади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида бир одамни эсланди. Бир киши унинг ҳақида мақтов гапларни айтди.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:

«Шўринг қурсин! Унинг бўйнини кесдинг» деб бир неча марта айтдилар. Сўнг:

«Агар бирортангиз кимдинидир мақташи керак бўлиб қолса ва ўшандайлигини билса «менимча ундай, менимча бундай» десин. Унинг ҳисобчиси Аллоҳдир. Аллоҳга бировни поклаб кўрсатмаслиги айтсин», дедилар».

334. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир одамнинг бировни мақтаб, ҳаддан ошириб юборганини эшитдилар. Шунда у Зот:

«Уни ҳалок қилдингиз. Унинг белини синдирдингиз», дедилар».

335. Иброҳим ат-Таймийдан, у отасидан ривоят қилади:

«Умарнинг ҳузурида ўтирган эдик. Бир одам иккинчи одамни юзига мақтади. Шунда Умар:

«Сен буни сўйдинг-ку, ахир! Аллоҳ сени сўйсин», деди».

336. Зайд ибн Асламдан, у отасидан ривоят қилинади:

«Умарнинг:

«Мақташ - сўйишдир» деганини эшим».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио