Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

152-БОБ. АЙБЛОВЧИ

327. Абу Тиҳъя Ҳукайм ибн Саъддан ривоят қилинади:

«Алининг:

«Шошқалоқ, фоҳиша тарқатувчи ва сирни фош қилувчи бўлманглар. Ҳали ортингизда қаттиқ алам берувчи, ғамга ботирувчи балолар ва узоқ давом этадиган фитналар ҳамда оғир юкли ишлар бор», деганини эшитдим».

328. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу:

«Агар соҳибинг айбларини гапирмоқчи бўлсанг, аввал ўз айбларингни ўйла», деди».

329. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу «Ўзингизни ўзингиз айбламанг» ояти тўғрисида:

«Баъзингиз баъзингизга таъна қилманг», деган.

330. Абу Жубайра ибн Заҳҳок розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир-бирингизга лақаб тўқиманг» ояти биз, Бани Саламаликлар тўғрисида нозил бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам устимизга келганларида биздан ҳар бир кишининг иккита исми бор эди.

Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ё Фалон» дейдиган бўлсалар,

«Эй Аллоҳнинг Расули! У бундан ғазабланади», дейишарди».

331. Ал-Ҳакамдан ривоят қилинади:

«Икриманинг:

«Бимлмадим, Ибн Аббос ёки унинг амакисининг ўғли бирлари - иккинчисига таом қилган экан. Чўри қиз хизмат қилиб юрганда улардан бири унга:

«Эй зония!» дебди. Шунда иккинчиси:

«Тўхта! Агар бу қиз бу дунёда сендан қасос олмаса, охиратда албатта ўч олади», деди.

«Ҳақиқатда шундай бўлса-я?» деди.

«Албатта, Аллоҳ фаҳшчини ва фаҳш гапирувчини ёқтирмас», деди».

332. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мўмин таъначи, лаънатчи, фаҳишчи ва уятсиз бўлмайди», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио