Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

138-БОБ. ҲУСНИ ҲУЛҚ ҚАЧОН ФАҚИҲ БЎЛСА

284. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, киши ўзининг ҳусни ҳулқи ила кечалари бедор бўлганнинг даражасини топади», дедилар».

285. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Абул Қосим соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, киши ўзининг ҳусни ҳулқи билан кечалари бедор бўлган одамнинг даражасини топади. Ахлоқи яхши бўлганларингиз Исломда яхши бўлганларингиздир, агар динда фақиҳ бўлса», дедилар».

286. Собит ибн Убайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Мен Зайд ибн Собитга ўхшаган одамларнинг ичида ўтирганда энг салобатли ва уйида энг хушчақчақ одамни кўрмаганман».

287. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан:

«Аллоҳ Азза ва Жалланинг ҳузурида динларнинг энг маҳбуби қайси?» деб сўралди.

«Ҳанийфий ва бағрикенги», дедилар».

«Сен: «Албатта, Мени Роббим сироти мустақим-тўғри йўлга, рост динга, Иброҳимнинг ҳанийф-тўғриликка мойил миллатига ҳидоят қилди», деб айт!

288. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан:

«Тўртта хислат бор. Агар шу хислатлар сенг берилса, дунёда қолган ҳар нарсадан бебаҳра қолсанг ҳам, сенга зарари тегмайди. Ҳусни ҳулқ. Луқманинг иффатли бўлиши. Ростгўйлик. Омонатни муҳофаза қилиш».

289. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Дўзахга энг кўп киритадиган нарса нималигини биласизларми?» дедилар.

«Аллоҳ ва Расули билгувчидир», дейишди.

«Иккита тешик нарса. Фарж ва оғиз. Жаннатга энг кўп киритадиган нарса нима? Аллоҳга тақво қилиш ва ҳусни ҳулқдир», дедилар».

290. Умму Дардо розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Абу Дардо кечаси туриб намоз ўқиди. Сўнг тонг отгунча йиғлаб: «Аллоҳим! Менинг халқимни яхши қилдинг. Хулқимни ҳам яхши қилгин», деб чиқди.

«Эй Абу Дардо! Туни билан фақат ҳусни ҳулқ ҳақидагина дуо қилдинг-а?» дедим.

«Эй Умму Дардо! Мусулмон банда ҳулқини яхши қилса, ўша яхши ҳулқи уни жаннатга элтади. Мусулмон банда ҳулқини ёмон қилса, ўша ёмон ҳулқи уни дўзахга киритади.

Мусулмон банда ухлаб ётганда ҳам мағфират қилиниши мумкин», деди.

«Эй Абу Дардо! Қандай қилиб ухлаётган одам мағфират қилинади?» дедим.

«Унинг бир биродари кечаси туриб, намоз ўқийди. Кўп ижтиҳод қилиб, сўнг Аллоҳ таолога дуо қилади. Шунда Аллоҳ таоло унинг дуосини қабул қилиб қолади».

291. Усома ибн Шарик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдим. Аъробийлар келиб қолишди. Улар жуда кўпчилик эди. Ҳар қаёқдан келиб, бирпасда тўпланиб кетишди. Ўтирганлар жим бўлиб қолишди. Аъробийлардан бошқа ҳеч ким гапирмас эди. Улар келиб:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Биз фалон ишни қилсак, бирор танглик борми? Фалон ишни қилсак, бўлаверадими?» дейишди. Улар одамларнинг у қадар эътиборга лойиқ бўлмаган ишлари эди.

«Эй Аллоҳнинг бандалари! Аллоҳ тангликни ботил қилди. Илло бир одам зулм иш қилган бўлса, бундан мустасно. Манашу тангликдир ва ҳалокатдир», дедилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули! Даволанайликми?» дейишди.

«Ҳа! Эй Аллоҳнинг бандалари! Даволанинглар! Аллоҳ Азза ва Жалла қайси бир дардни берган бўлса, унинг шифосини ҳам берган. Фақат бир дарднинг давоси йўқ», дедилар.

«У нима, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди.

«Қарилик», дедилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули! Инсон боласига берилган нарсаларнинг энг яхшиси нима?» дейишди.

«Гўзал ҳулқ», дедилар».

292. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг ичида хайр қилишда энг сахий инсон эдилар. У зотнинг яна ҳам сахий бўлган пайтлари Рамазон ойига тўғри келар эди. Рамазоннинг ҳар кечасида у Зотга Жаброил алайҳиссалом келиб учрашар эди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан Қуръонни ўтказиб олар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил келган пайтда сахийликда тез эсган шамолдек бўлиб кетар эдилар».

293. Абу Масъуд ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сизлардан аввал ўтганлардан бир одамнинг ҳисоби қилинди. Қаралса, унинг ҳеч яхшилиги топилмади. Илло у кўпчиликка аралашиб юрадиган одам бўлган экан. Ўзи бой экан. Ходимларига камбағалга ҳисобни енгиллатиб беришни тайинлар экан.

Аллоҳ таоло: «Бундай бўлишга ундан кўра биз ҳақлироқмиз, унинг гуноҳидан кечиб юборинглар», деди».

«Илло у кўпчиликка аралашиб юрадиган одам бўлган экан. Ўзи бой экан. Ходимларига камбағалга ҳисобни енгиллатиб беришни тайинлар экан».

«Аллоҳ таоло: «Бундай бўлишга ундан кўра биз ҳақлироқмиз, унинг гуноҳидан кечиб юборинглар», деди».

294. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан:

«Жаннатга кўп киргизадиган нарса нима?» деб сўралди.

«Аллоҳга тақво қилиш ва ҳусни ҳулқ», дедилар.

«Дўзахга кўп киритадиган нарса нима?» дейилди.

«Икки тешик нарса: оғиз ва фарж», дедилар».

295. Навос ибн Санъон Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан яхшилик ва ёмонлик ҳақида сўради. Бас, у зот:

«Яхшилик – ҳусни ҳулқ. Ёмонлик – кўнглингни ғаш қиладиган ва одамлар кўриб қолишини ёқтирмаган нарсанг», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио