Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

137-БОБ. ЎТАКЕТГАН БАХИЛЛИК

281. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳнинг йўлида юриб чиққан чанг билан жаҳанамнинг тутуни банданинг ичида зинҳор жамъ бўлмайди.

Бир банданинг қалбида иймон билан ўта бахиллик абадул-абад жамъ бўлмайди», дедилар».

282. Абу Саъийд ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Икки хислат мўмин кишида жамъ бўлмайди. Биринчиси бахиллик, иккинчиси бадҳулқлик», дедилар».

283. Абдуллоҳ ибн Робийъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг олдида ўтирган эдик. Бир кишини эслашди. Унинг ҳулқини эслашди. Шунда Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу:

«Айтингларчи, унинг бошини кесиб олсангиз, уни ўрнига қайтариб қўя оласизларми?» деди.

«Йўқ», дейишди.

«Қўлини-чи?» дедилар.

«Йўқ», дейишди.

«Оёғини-чи?» дедилар.

«Йўқ» дейишди.

«Албатта, унинг халқини, ўзгартирмагунча ҳулқини ўзгартира олмайсизлар. Чунки нутфа онанинг раҳмига тушганда, қирқ кун туради. Сўнг қонга айланади. Сўнг зулуксимон лахта қонга, сўнг парча гўштга айланади. Кейин Аллоҳ бир фариштани юборади. У унинг ризқини, ҳулқини, бадбахт ёки некбахтлигини ёзади», дедилар».

«Албатта, мен қуруқ лойдан, ўзгартирилган қора балчиқдан башар яратгувчидирман. Бас, қачонки уни тўғрилаб бўлганимда ва ичига Ўз руҳимдан пуфлаганимда, унга сажда қилган ҳолингизда йиқилинг», деган (Ҳижр. 28 – 29 – оят).


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио