Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

136-БОБ. НАФС САХОВАТИ

276. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бойлик матоҳнинг кўплигида эмас. Бойлик нафснинг тўқлигидадир», дедилар».

277. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ўн йил хизмат қилдим. Менга ҳеч ҳам «уф» демадилар. Бир ишни қилмаган бўлсам, нега қилмадинг, демадилар. Бир ишни қилган бўлсам, нега қилдинг, демадилар».

278. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жуда раҳмдил одам эдилар. Олдиларига ким келса, ваъда берардилар. Сўнг ҳузурларида ўша нарса бўлса, уни бермасдан қўймас эдилар.

Намозга иқома айтилди. Бир аъробий келиб, у кишининг кийимларидан ушлаб тўхтатди ва:

«Менинг озгина ҳожатим бор. Ҳозир эсимдан чиқиб қолмасин, эшитинг», деди.

У зот ул ўз ҳожатидан фориғ бўлгунча бирга турдилар. Сўнг бориб намозни ўқидилар».

279. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан қандай нарса сўралмасин, йўқ демаганлар».

280. Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Мен Оиша ва Асмочалик сахий аёлни кўрмаганман. Икковларининг қўли очиқлиги икки хил эди. Оиша бир нарсани тўплаб туриб, сўнг ҳаммасини бирданига тақсимлаб берарди. Асмо эса ҳеч нарсани эртагача тутиб турмас эди».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио