Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

135-БОБ. ҲУСНИ ҲУЛҚ БОБИ

270. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Тароузда ҳусни хулқдан кўра оғирроқ нарса йўқдир», дедилар».

271. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам фаҳш ишларни қилмас эдилар ва фаҳш гапларни гапирмас эдилар. «Ичингизда энг яхшингиз ҳулқи яхшиларингиздир», дердилар».

272. Амр ибн Шуъайб, отасидан,у эса бобосидан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ичингизда менга энг маҳбуб бўлганингиз ва қиёмат кунида менга энг яқин ўтирадиганингиз кимлигини айтиб берайми?» дедилар.

Қавм сукут сақлади. У зот икки ёки уч марта такрорладилар. Шунда қавм:

«Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули!» деди.

«Ҳусни ҳулқли бўлганингиз», дедилар».

273. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, солиҳ ахлоқларни батамом қилиш учун юборилганман», дедилар».

274. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки ишдан бирини танлаш ихтиёрида бўлсалар, албатта, енгилини, осонини танлар эдилар. Агар гуноҳ бўлмаса, албатта.

Бирор гуноҳ иш бўлса, одамларнинг ичида ўша гуноҳ ишдан энг узоғи бўлар эдилар.

У зот ўзлари учун интиқом олмаганлар. Фақатгина Аллоҳ таолонинг ҳурмати поймол этилса, Аллоҳ азза ва жалла учунгина интиқом олганлар, холос».

275. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло худди ризқларингизни тақсимлагандек, ахлоқларингизни ҳам тақсим қилиб қўйган.

Аллоҳ таоло молни Ўзи яхши кўрган бандасига ҳам, яхши кўрмаган бандасига ҳам бераверади. Лекин иймонни фақат яхши кўрган бандасигагина беради.

Кимки молни нафақа қилишдан, душманга қарши жиҳод қилишдан ва тун қоронғусидан қўрқадиган бўлса, «Лаа илааҳа иллаллоҳ, Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ, Валлоҳу Акбар»ни кўп айтсин», дедилар».

«Аллоҳ таоло молни Ўзи яхши кўрган бандасига ҳам, яхши кўрмаган бандасига ҳам бераверади».

«Лекин иймонни фақат яхши кўрган бандасигагина беради».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио