269. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз билан аралашиб юрар эдилар. Ҳатто бир куни укамга «Йа Абу Умайр, Маа фаъалан нуғайр? - Эй Абу Умайр! Чумчуқ нима қилди?» деганлар».
270. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ёки Ҳусайнни икки қўлларидан ушлаб, боланинг икки оёғини ўз оёқларининг устига қўйиб, юқорига чиқ», дедилар».
|