Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

133-БОБ. МАЗАҲ

264. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларидан баъзилари ҳузурларига келдилар. Улар билан Умму Сулайм ҳам бор эди. Шунда У зот:

«Эй Анжаша! Оҳиста бўл! Шишаларга сарбон бўлганингда!» дедилар».

Абу Қилоба: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир сўз айтдилар. Агар уни бошқа бирингиз айтсангиз, албатта, уни айблаган бўлардингиз – «шишаларга сарбон бўлганингда» деди.

265. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Сиз биз билан ҳазил-мутойиба қиласиз?» дейишди.

«Мен ҳақдан бошқани гапирмайман», дедилар».

266. Бакр ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари бир-бирларига қовун пўчоғини отиб, ҳазиллашишарди. Бироқ ҳақ гап келганда улар ҳақиқий эр кишига айланар эди».

267. Ибн Абу Мулайка розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Оиша Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ҳазил қилди. Бас, онаси:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Бу Канонадан бўлган бир қавмнинг ҳазили-да», деди.

Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Йўқ, ўзимизнинг, шу жойнинг ҳазили», дедилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули! Бу Канонадан бўлган бир қавмнинг ҳазили-да», деди.

«Йўқ, ўзимизнинг, шу жойнинг ҳазили», дедилар.

268. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига улов сўраб келди.

Шунда У зот:

«Бўпти, сени туянинг боласига миндириб қўямиз» деди.

«Туянинг боласини нима қиламан мен?» деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кулиб:

«Ахир туя ҳам туянинг боласи бўладими?» дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио