261. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мўминларнинг руҳлари бир кунлик масофадан туриб ўзаро мулоқотда бўлади. Ўзлари бир-бирини кўрмаса ҳам», дедилар».
262. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу:
«Баъзан неъматларга ношукрчилик бўлади. Гоҳида қариндошлик алоқалари узилади. Бироқ қалб яқинлиги каби нарсани кўрганимиз йўқ», дедилар».
263. Умайр ибн Исҳоқ:
«Биз ўзимизча, одамлар ўртасида биринчи бўлиб улфатчилик кўтарилса керак, деб юрардик», деди».
|