255. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши гоҳида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадис айтганида:
«Буни менга киприклари узун, ёнбошлари оппоқ, қачон юриб келса, бутунлигича келадиган, орқага қараса, бир йўла буриладиган, кўз унга ўхшашини кўрмаган ва кўрмайдиган Зот айтдилар», дер эди».
|