236. Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Абу Саъийд ал-Худрийнинг олдига бордим. У билан дўст эдик. Мен унга:
«Биз билан бирга хурмозорга чиқмайсанми?» дедим. У чиқди. Устида хомийса бор эди».
237. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ ибн Масъудга дарахтга чиқиб, мева олиб тушишни амр қилдилар. Шунда У зотнинг саҳобалари Абдуллоҳнинг болдирлари ингичка, қилтириқ эканлигига қараб туриб, кулишди. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Нимага куласизлар? Албатта, Абдуллоҳнинг оёқлари тарозуда Уҳуд(тоғи)дан ҳам оғирроқдир», дедилар».
|