Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

118-БОБ. ЭКИНЗОРГА ЧИҚИБ, У ЕРДАГИ НАРСАЛАРДАН ЗАНБИЛДА АҲЛИ АЁЛИГА ЕЛКАСИГА КЎТАРИБ КЕЛИШ

234. Амр ибн Абу Қурра ал-Киндийдан ривоят қилинади:

«Отам синглисини Салмонга уйланиш учун таклиф қилди. У буни қабул қилмади ва Буқайра исмли озод қилган чўрисига уйланди.

Абу Қуррага «Ҳузайфа билан Салмоннинг ўртасида бир гап ўтган» деган хабар етди. Бас, у ани излаб борди. Унинг экинзорига чиқиб кетгани айтилди. Орқасидан бориб, уни ўша ерда учратди. Қараса, банди бор саватга сабзавотлардан солиб олган экан. Саватнинг бандига ҳассасини киргизиб, кўтариб, елкасига қўйди.

Шунда (Абу Қурра):

«Эй Абу Абдуллоҳ! Сен билан Ҳузайфанинг ўртасида нима ўтган ўзи?» деди.

У «Ва каанал инсаану ажуулан (Инсон шошқалоқ бўлган эди)» оятини ўқиди. Сўнг икковлари юриб бориб У(Салмон)нинг ҳовлисига етишди. Аввал Салмон ўзининг ҳовлисига кирди, «Ассаламу алайкум!» деди. Сўнгра Абу Қуррага ҳам киришга изн берди. У кирди.

Қараса, эшик томонга биттагина кигиз солиб қўйилибди. Бу ётоқ жойи экан. Бошга (ёстиқнинг ўрнига) ғишт қўйилган экан. Яна қандайдир марҳам ҳам бор.

Сўнгра, «Хонимингнинг ўзи учун тайёрлаб қўйган кўрпасига ўтир», деди ва сўзини бошлади.

«Ҳузайфа бир қанча нарсаларни гапириб юрарди. Уларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи қавмлардан ғазаблари чиқиб турган пайтда айтган эдилар. Мендан келиб ўша гаплар ҳақида сўралар эди. Мен: «Ҳузайфа нима гапирганини ўзи билади. Мен одамлар ўртасида келишмовчилик бўлишини ёқтирмайман», дердим.

Буни Ҳузайфага етказишди. «Салмон сени рост айтяпти ҳам демаяпти, ёлғончи ҳам демаяпти» дейишди.

Шунда Ҳузайфа олдимга келиб:

«Эй Салмон! Салмоннинг онасининг ўғли!» деди.

«Ҳа, Ҳузайфа! Ҳузайфанинг онасининг ўғли! Билиб қўй, ё шу гапларингни тўхтатасан, ё мен сенинг устингдан Умарга шикоят ёзаман!» дедим.

Мен уни Умар билан қўрқитганимдан кейин, у мени тарк қилиб кетди.

Батаҳқиқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мен ҳам одам боласиман. Умматимдан бир бандани лаънатласам ёки сўккан бўлсам ва бу ноҳақ бўлган бўлса, ўша лаънат ва сўкишни унга мендан бўлган дуо бўлиб қабул бўлишини истайман», деган эдилар».

«Қараса, эшик томонга биттагина кигиз солиб қўйилибди. Бу ётоқ жойи экан. Бошга (ёстиқнинг ўрнига) ғишт қўйилган экан. Яна қандайдир марҳам ҳам бор.

Сўнгра, «Хонимингнинг ўзи учун тайёрлаб қўйган кўрпасига ўтир», деди».

235. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Умар розияллоҳу анҳу:

«Бизлар билан қавмимизнинг ерига чиқинглар», деди.

Биргаликда чиқдик. Мен билан Убай ибн Каъб одамларнинг охирида, орқада борардик. Шунда бир булут ҳаракатга тушди. Убай: «Аллоҳим! Унинг озорини биздан бошқа томонга бургин» деб дуо қилди.

Кейин етиб борсак, уларнинг юклари ёмғирдан ҳўл бўлиб кетган экан. Улар:

«Бизга ёққан ёмғир сизга ёғмадими?» дейишди.

Шунда мен:

«Бу Аллоҳга дуо қилиб, биздан унинг озорини бошқа томонга буришини сўраган эди», дедим.

Шунда Умар:

«Ўзларингизга қўшиб бизга ҳам дуо қилмадиларингми?» деди».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио