231. Абдуллоҳ ибн Язийд Хотомий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳар бир маъруф садақадир», дедилар».
232. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бир нарса келтирилса, буни фалон аёлга олиб бориб беринглар, у Хадичанинг дугонаси эди. Буни фалон аёлга олиб бориб беринглар, у Хадичага муҳаббат қилган эди, дер эдилар».
233. Ҳузайфа розияллоҳу анҳу:
«Набиййингиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳар бир маъруф садақадир», деганлар», деди».
|