228. Абу Барза ал-Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Мени жаннатга киритадиган амалга далолат қилинг», дедим.
«Одамлар йўлидаги озор берувчи нарсани олиб ташла», дедилар».
229. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир одам йўлда ётган тиконнинг олдидан ўтиб қолди. Албатта, мана шу тиконни олиб ташлайман, бир мусулмон одамга зарар бермасин, деди. Бас, унинг гуноҳлари мағфират қилинди», дедилар».
230. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Менга умматимнинг амаллари намойиш қилинди. Яхшиси ҳам, ёмон ҳам.
Умматимнинг энг яхши ишларидан бири йўлда ётган озор берувчи нарсаларни олиб ташлаш эканлигини билдим.
Умматимнинг энг ёмон ишларидан бири масжидда кўмилмай қолган мишқи эканлигини ҳам кўрдим», дедилар».
|