Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

115-БОБ. ҲАР БИР ЯХШИЛИК САДАҚАДИР

224. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ҳар бир яхшилик садақадир», дедилар».

225. Абу Мусодан, у киши оталаридан, у киши эса боболари розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ҳар бир мусулмоннинг зиммасида садақа бор» дедилар.

«Агар топмаса-чи?» дейишди.

«Икки қўл билан ишлаб топади, ўзига фойда беради, садақа ҳам қилади», дедилар.

«Унга ҳам қодир бўлмаса-чи? Ёки қилаолмасачи?» дейишди.

«Ҳожатманд бўлиб, ноилож бўлиб қолган кишига ёрдам беради», дедилар.

«Буни ҳам қилаомаса-чи?» дейишди.

«Яхшиликка амр қилади ёки маъруфга буюради», дедилар.

«Буни ҳам қилаомаса-чи?», дейишди.

«Ёмонликдан тийилади. Мана шунинг ўзи ҳам садақадир», дедилар».

226. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан:

«Амалларнинг қай бири афзал?» деб сўради.

«Аллоҳга иймон келтирмоқ ва Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилмоқ», дедилар.

«Қандай қулни озод қилган афзал?» деди.

«Баҳоси қимматини ва хожасининг ҳузурида эътибори борини», дедилар.

«Буни қилаолмасам-чи?» деди.

«Ишловчига ёрдам берасан ёки нотавонга ишлаб берарасан», дедилар.

«Буни қилаолмасам-чи?» деди.

«Одамлардан ёмонликни тиясан. Мана шунинг ўзи сен учун ўз номингдан қилган садақанг бўлади», дедилар.

227. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Пули, моли бор аҳли дунёлар ажрни олиб кетишди. Улар худди биздек намоз ўқишади, рўза тутишади ва ортиқча молларидан садақа қилишади», дейилди.

«Аллоҳ сизларга садақа қиладиган нарсаларни яратиб қўймаганми? Ҳар бир айтилган тасбеҳ, ҳамдда садақа бордир. Жинсий эҳтиёжингизни қондиришингиз ҳам садақа бордир», дедилар.

«Шаҳватни қондиришида ҳам садақа бўладими?» дейилди.

«Агар шу шаҳватни ҳаром йўл билан қондирса, гуноҳ бўлмасмиди? Худди шунингдек, агар ҳалол йўл билан қондирса, бунга ажр бўлади», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио