Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

114-БОБ. ДУНЁДА МАЪРУФГА АҲЛ БЎЛГАН ОХИРАТДА ҲАМ АҲЛ БЎЛАДИ.

221. Қубайса ибн Барматул Асадий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдим. Бас, У зотнинг:

«Бу дунёда аҳли маъруф бўлганлар у дунёда ҳам аҳли маъруф бўладилар. Бу дунёда аҳли мункар бўлганлар у дунёда ҳам аҳли мункар бўладилар», деганларини эшитдим».

222. Ҳармала ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У сафар қилиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб, бир муддат турди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни таниб қолдилар.

Ўз юртимга қайтганимда, ўзимга ўзим:

«Аллоҳга қасамки, яна Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига қайтаман, токи илмим зиёда бўлсин», дедим. Пиёда юриб, У зотнинг ҳузурларига бордим. Бориб, қаршиларида тик турдим ва:

«Менга нима қилишни буюрасиз?» дедим.

«Эй Ҳармала! Маъруф қил. Мункардан четда бўл!» дедилар.

Мен қайтдим. Юкларимнинг олдига бордим. Сўнг яна қайтиб, У зотнинг ҳузурларига бориб, олдиларига яқинроқ туриб:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Нима қилишимни амр қиласиз?» - дедим.

«Эй Хармала! Маъруф қил. Мункардан четда бўл. Қулоғинг эшитганда ёқимли бўлган нарсага назар сол. Одамлар орқангдан сен ҳақингда нима дейишларини ёқтирсанг, ўша ишни қил.

Ўзингга ёқмайдиган нарсаларга ҳам назар сол. Одамлар орқангдан сен ҳақингда нима дейишларини ёқтирмасанг, ўша ишни қилма», дедилар.

Ўйлаб кўрсам, мана шу икки насиҳат ҳеч нарсани қўймасдан ўз ичига олган экан».

223. Муътамирдан ривоят қилинади:

«Отамга Абу Усмоннинг Салмондан ривоят қилган:

«Бу дунёда маъруф аҳлидан бўлган киши охиратда ҳам маъруф аҳлидан бўлғусидир» ҳадисини зикр қилдим.

«Мен буни Абу Усмондан эшитганман, у киши Салмондан деб айтган», деди».

Бас, мен уни худди шундай эканини билиб олдим ва ҳеч кимга айтмадим».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио