214. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам:
«Барчангиз масъулдирсиз ва ўз масъулиятингиздан сўралурсиз. Имом масъулдир. У ўз масъулиятидан сўралур. Эр киши ўз аҳли байтидан масъулдир. Аёл киши ўз эрининг уйидан масъулдир. Ходим ўз хожаси молида масъулдир», дедилар».
|