Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

108-БОБ. КИШИ ЎЗ АҲЛИНИНГ РОЪИЙСИДИР

212. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам:

«Барчангиз масъулдирсизлар ва ўз масъулиятингиздан сўралурсизлар.

Амийн масъулдир. У ўз масъулиятидан сўралур. Эр киши ўз аҳли байтидан масъулдир ва у ўз масъулиятидан сўралур.

Аёл киши ўз эрининг уйидан масъулдир ва у ўз масъулиятидан сўралур.

Огоҳ бўлингким! Барчангиз масъулдирсиз ва барчангиз ўз масъулиятингиздан сўралурсиз», дедилар».

1. «Амийн масъулдур ва у ўз масъулятидан сўралур».

2. «Эр киши ўз аҳли байтидан масъулдир ва у ўз масъулиятидан сўралур».

3. «Аёл киши ўз эрининг аҳли байтидан масъулдир ва у ўз масъулиятидан сўралур».

4. «Кишининг қули ўз хожасининг молу-мулкидан масъулдир ва у ўз масъулиятидан сўралур».

5. «Бас барчангиз масъулдирсиз ва барчангиз ўз масъулиятингиздан сўралурсиз», дедилар.

213. Абу Сулаймон Молик ибн Ҳувайрис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келдик. Ёшларимиз бир хил, тенгқур ёш йигитлар эдик. У Зотнинг ҳузурларида йигирма кун туриб қолдик. У зот аҳлимизни соғинганимизни гумон қилиб, бизлардан уйда кимларни қолдириб келганлигимизни сўрадилар. Биз хабар бердик. У зот ўта меҳрибон ва раҳмдил эдилар. Бас:

«Энди аҳлингизга қайтинглар, уларга таълим беринглар, уларга амру маъруф қилинглар. Менинг қандай намоз ўқиганимни кўрган бўлсангиз, худди шундай қилиб намозни ўқинглар. Намоз вақти кирса, бирингиз азон айтсин, ёши улуғингиз имом бўлсин», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио