Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

110-БОБ. КИМГА МАЪРУФ ҚИЛИНСА, УНГА МУКОФОТ БЕРСИН

215. Жобир ибн Абдуллоҳ Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кимга бир маъруф қилинса, унга мукофот берсин. Агар мукофотга берадиган нарса топмаса, унга мақтов айтсин. Қачон унга мақтов айтса, шукр қилган бўлади. Агар айтмаса, куфрони неъмат қилган бўлади.

Ким ўзига берилмаган нарса ила зийнатланса, худди икки ёлғон кийимни кийгандек бўлади», дедилар».

«Кимга бир маъруф қилинса, унга мукофот берсин».

«Агар мукофотга берадиган нарса топмаса, унга мақтов айтсин. Қачон унга мақтов айтса, шукр қилган бўлади. Агар айтмаса, куфрони неъмат қилган бўлади».

«Ким ўзига берилмаган нарса ила зийнатланса, худди икки ёлғон кийимни кийгандек бўлади».

216. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким Аллоҳнинг номи билан паноҳ сўраса, унга паноҳ беринглар.

Ким Аллоҳнинг номи билан бир нарса сўраса, сўраган нарсасини беринглар.

Ким сизларга яхшилик қилган бўлса, уни мукофотланглар.

Агар мукофотлагани ҳеч нарса топа олмасангиз, уни дуо қилинглар. Токи ўша одам қилган яхшилиги учун сиздан бирор тақдирлаш олганини билсин», дедилар».

«Ким Аллоҳнинг номи билан паноҳ сўраса, унга паноҳ беринглар».

«Ким Аллоҳнинг номи билан бир нарса сўраса, сўраган нарсасини беринглар».

«Ким сизларга яхшилик қилган бўлса, уни мукофотланглар».

«Агар мукофотлагани ҳеч нарса топа олмасангиз, уни дуо қилинглар. Токи ўша одам қилган яхшилиги учун сиздан бирор тақдирлаш олганини билсин»


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио