Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

98-БОБ ҚУЛГА ТОҚАТИ ЕТМАЙДИГАН ИШ БУЮРМАСЛИК

192. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мамлукка таоми берилади, кийими берилади ва куч етмайдиган иш буюрилмайди», дедилар».

193. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мамлукнинг таомга, кийимга ҳаққи бор. Ва унга кучи етадиган иш буюрилади», дедилар».

194. Маърур ривоят қилади:

«Абу Заррнинг ҳузуридан ўтдик. Унда оддий кийим, ғуломида бош оёқ сарпо бор эди. Унга:

«Агар манавуни олиб, унга бошқасини берсанг, тўлиқ сарпо бўларди», дедик. Шунда у:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Булар биродарларингиз. Аллоҳ уларни қўл остингизда қилиб қўйди. Кимнинг қўл остида биродари бўлса, унга ўзи еган таомдан едирсин, ўзи кийган кийимдан кийдирсин. Кучи етмайдиган ишни буюрмасин, буюрса, ўзи ёрдам берсин», деганлар», деди».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио