190. Саллам ибн Амрдан, у киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир саҳобаларидан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қулларингиз биродарларингиздир. Уларга яхшилик қилинглар. Қийинчиликда улардан ёрдам сўранглар. Улар қийналсалар, сизлар уларга ёрдам беринглар», дедилар».
191. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ишчининг ишида ёрдам беринглар. Албатта, Аллоҳнинг ишчиси ноумид бўлмас», дедилар».
|