Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

94-БОБ ҚУЛНИНГ ҚАСОС ОЛИШИ

181. Аммор ибн Ясир розияллоҳу анҳу:

«Ким ўзининг қулини зулм қилган ҳолда урса, ундан қиёмат куни албатта ва албатта қасос олинади», деди».

182. Абу Лайло розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Салмон ташқарига чиқди. Қараса, уловининг еми охурдан сочилиб ётибди. Шунда ходимига:

«Қасосдан қўрқмаганимида, боплаб адабингни берардим», деди».

183. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ҳар бир хақ, албатта, ўз эгасига қайтарилади. Ҳатто шохсиз қўйга шохли қўйдан қасос олиб берилади», дедилар».

184. Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг уйларида эканлар. Ўша ердаги бир хизматчи қизчани чақирибдилар. Қизча келмабди. Шунда У зотнинг юзларида ғазаб аломатлари кўринибди. Умму Салама туриб, пардадан ташқарига қаради. Қизчанинг ўйнаётганини кўрди.

У зотнинг қўлларида мисвок бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Агар қиёмат куни ўч олинишидан қўрқмаганимда, сени шу мисвок билан урар эдим», дедилар».

185. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким бир зарба урса ҳам, ундан қиёмат куни қасос олинади», дедилар».

186. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким зулм ила бир зарба урса ҳам, ундан қиёмат куни қасос олинади», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио