Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

93-БОБ ҚУЛИНИНГ ЮЗИГА ТАРСАКИ ТУШИРГАН УНИ ОЗОД ҚИЛСИН

176. Ҳилол ибн Ясофдан ривоят қилинади:

«Сувайд ибн Муқарриннинг ҳовлисида ипак сотар эдик. Шу пайт бир жория чиқиб, бир кишига ниманидир айтди. У киши эса қизнинг юзига шапалоқ тортиб юборди. Сувайд ибн Муқаррин унга:

«Шу қизнинг юзига тарсаки урдингми? Биз етти киши эдик. Фақат биттагина ходимимиз бор эди. Баъзимиз унга тарсаки туширганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни озод қилишга амр қилганлар», деди».

177. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким қулининг юзига тарсаки туширган бўлса ёки қилмаган иши учун урган бўлса, бунинг каффорати уни озод қилишдир», дедилар».

178. Сувайд ибн Муқаррин розияллоҳу анҳунинг ўғли Муовиядан ривоят қилинади:

«Мавлоларимиздан (озод қилган қулларимиздан) бирининг юзига тарсаки тортдим. У қочиб кетди. Шунда отам мени чақириб:

«Энди унга қасос олдир», деди.

Биз Муқаррининг болалари етти ака-ука эдик. Битта хизматчи – чўри бор эди. Биримиз унинг юзига урди. Бу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилинди.

«Амр қил! Уни озод қилиишсин», дедилар.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга:

«Уларнинг бошқа хизматчиси йўқ», дейилди.

«Ҳозирча хизматларини қилдириб туришсин, хизматга ҳожатлари қолмаганда озод қилишсин», дедилар».

179. Сувайд ибн Муқаррин Мазаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У бир одам ўз қулининг юзига тарсаки урганини кўриб қолиб:

«Суврат(юз)га уриш ҳаромлигини билмайсанми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида мен етти ака-уканинг бири эдим. Еттовимизга битта ходимамиз бор эди. Биримиз ўша ходиманинг юзига урганда, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ходимани озод қилишга буюрганлар», деди».

180. Абу Умардан ривоят қилинади:

«Ибн Умарнинг ҳузурида эдик. У ўзи калтаклаган ғуломини чақирди. Елкасини очиб туриб:

«Оғрияптими?» деди.

«Йўқ», деди у.

Сўнг уни озод қилди. Сўнг ерда ётган бир чўпни олиб:

«Бу сабабли менга мана шу чўпчалик ҳам савоб тегмайди», деди.

«Эй Абу Абдураҳмон, нимага бундай дейсиз?» дедим.

«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

«Ким ўзининг мамлукини беайб урса ёки юзига тарсаки тортган бўлса, бу гуноҳнинг каффорати ўша қулни озод қилишдир», деганларини эшитганман», деди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио