174. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирортангиз ходимини урадиган бўлса, юзига уришдан четласин», дедилар».
175. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тумшуғига тамға босилган ҳайвоннинг олдидан ўтдилар.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким мана шу ишни қилган бўлса, Аллоҳ уни лаънатласин. Ҳеч ким юзга бундай тамға босмасин ва юзга урмасин», дедилар».
|