172. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳеч қачон Аллоҳ юзини қабиҳ қилсин, деманглар» дедилар».
173. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Зинҳор Аллоҳ юзингни қабиҳ қилсин, сенинг юзингга ўхшаганларни ҳам қабиҳ қилсин, деманглар. Чунки Аллоҳ Азза ва Жалла Одам алайҳиссаломни ўзининг сувратида яратган», дедилар».
|