170. Язид ибн Абдуллоҳ ибн Қусайтдан ривоят қилинади:
«Абдуллоҳ ибн Умар ўзининг бир ғуломини тилло ёки кумуш билан бир жойга юборди. Ғулом эса уни алмаштирди. Алмаштиргани учун кеч қолди. Шунда уни дарра уриб, қаттиқ калтаклади ва: «Ўзимнинг нарсамни олиб кел! Уни алмаштирма!» деди».
171. Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ғуломимни ураётган эдим. Ортимдан кимдир: «Билгин, эй Абу Масъуд! Сенинг унга бўлган қудратингдан Аллоҳ таоло сенга қудратлироқдир», деган овозни эштидим. Ўгирилиб қарасам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам турган эканлар. Мен дарҳол:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Аллоҳ розилиги учун уни озод қилдим», дедим.
«Агар шундай қилмаганингда сени дўзах тутар эди» ёки сени дўзах ютар эди», дедилар».
|